Қашқадарёда эркак 46 кг “гашиш” билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Май 2732 2 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги дала майдонида кўмиб кетилган 45 кг 768 гр "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1964 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш), 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан судланган шахс назоратга олинган. У Шаҳрисабз туманидаги дала майдонига қоп билан кўмиб кетилган 45 кг 768 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўзига тегишли бўлган транспорт воситасига солиб, олиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган.
Билдирилишича, трансмиллий жиноий уюшманинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бўлган бу шахс 2008 йилдан буён халқаро жиноий уюшма тузган ҳолда тил бириктириб, тизимли равишда гиёҳвандлик воситаларини қўшни республикалар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода “опий”ни машина моторига яширган ҳайдовчи ушланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси