Қаршида газ қуйиш шохобчаси портлаб кетди 

3-саҳифа

image

Бугун, 8 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши тумани “Чаман” МФЙда жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин бартараф этилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қарши газ қуйиш шохобчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг