Қаршидаги портлашда 6 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ хабар қилинган Қашқадарё вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафари тан жароҳати олган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Маълум қилинишича, бугун, 8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши тумани “Чаман” МФЙда жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та қутқарув бўлинмалари соат 14:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:05 да ўраб олинган ва соат 14:55 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль – 2 та Cobalt, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль ҳамда 2 та ер остидаги ёнилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Оқибатда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган.

Унга кўра, Ҳукумат комиссиясига жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф қилиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олиниб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қарши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг