Қашқадарёда ФВВ ходими чўкаётган болани қутқариб қолди (видео)

Жамият

image

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги офицери Қашқадарё дарёсида чўкаётган 9 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegramʼдаги саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 23 май куни тахминан соат 17:00 ларда Китоб туманининг “Боғбон” маҳалласида содир бўлган. 9 ёшли бола велосипед миниб кетаётиб, мувозанатини йўқотиши оқибатида Қашқадарё дарёсига тушиб кетган.

Буни кўрган боланинг акаси атрофдагиларни баланд овозда ёрдамга чақирa бошлаган. Болаларнинг овозини дарё яқинида истиқомат қилувчи ФВВ ходими — майор Ҳусниддин Шарапов эшитиб қолган ва зудлик билан дарёга сакраб, болани қутқариб қолган. Ҳозирда бола уйида. Унинг аҳволи яхши.

Маълумот учун, майор Ҳусниддин Шарапов Китоб туманидаги қутқарув қисмларидан бирида гуруҳ командири лавозимида хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги Оҳангарон дарёсида оқимда қолиб кетган аёл қутқарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Боғбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг