Қашқадарёда масжид имоми калтакландими? (видео)
3-саҳифа
−
18:33 8917 1 дақиқа
Бугун, 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги “Хитой” жомеъ масжидида имом-хатибни уч-тўрт нафар фуқаро ургани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Ўрганишлар жараёнида видеодаги жанжалда “имом-хатиб” деб кўрсатилган шахс аслида масжидга намоз ўқиш учун борган фуқаро Ж. экани аниқланган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 13:40 ларда масжидга борган Ж. ва 2 нафар фуқаро ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида Ж. енгил тан жароҳати олган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Муборак туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан С. ва Э. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 57 ёшли эркак йўл ўртасида аёвсиз дўппосланган эди.
Live
Барчаси