Қаршида ҳоким ёрдамчиси 1000 доллар билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
23 Март 3874 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис 1000 доллар пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 йилда туғилган фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 долларни шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилган ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланганди.
Live
Барчаси