Кэррик “Манчестер Юнайтед”да қоладиган бўлди – Романо

Спорт

image

Англиялик футбол мутахассиси Майкл Кэррикнинг келаси мавсумда ҳам “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиб ишлайди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди. 

“Қизил иблислар”нинг собиқ ярим ҳимоячиси жорий йилнинг январь ойида жамоага вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинланганди. Энди Майкл Кэррик келаси мавсумда ҳам “Манчестер Юнайтед” мураббийи бўлиб қолишини тасдиқлай оламан. Бу қарор аллақачон қабул қилинган, бироқ ҳали расман эълон қилинмаган. Чунки якуний қарор барибир клуб ҳаммуассиси Жим Ратcлиффга боғлиқ”, дейди Романо YouTube’даги чиқишида.

Маълумотларга кўра, “Манчестер Юнайтед” Кэррикка 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда “қизил иблислар” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 36 турдан сўнг, 65 очко билан учинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Фабрицио Романо Майкл Кэррик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг