Қимматга тушган севги: туркиялик йигит ўзбекистонлик аёлни 290 минг долларга “туширди” (видео)
3-саҳифа
−
23 Февраль 18479 2 дақиқа
Туркияда 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Л. Р. 26 ёшли Аҳмад Ўзмен томонидан никоҳ ваъдаси билан 290 минг долларга алданди. Бу ҳақда аёл аtv телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унга кўра, Л.Р. Хитойда тижорат билан шуғулланиб келган. Аёлнинг сўзларига кўра, Аҳмад Ўзмен билан муносабати интернетдаги танишув сайтларидан биридан бошланган. Аввал бошда йигит ўзини 35 ёшда эканини айтган ва танишувнинг тўққизинчи кунидаёқ Л.Р.дан пул сўраган.
“Сайтга кирганимда муҳит менга ёқмади. Чиқиб кетмоқчи бўлганимда, ҳали чиқишга улгурмасимданоқ Аҳмад менга ёзишни бошлади. Орадан 9 кун ўтиб, “Сен ҳақингда ниятим жиддий. Уйланиш учун уй ҳам сотиб олдим. Ичига мебель олмоқчиман”, деб пул сўради. Шундан сўнг 3 500 АҚШ доллари юбордим. Кейин эса “Уйни алмаштираман. Жуда яхши уй олдим, 30 000 АҚШ доллари етмаяпти!”, деди. Ишондим ва яна 30 000 доллар юбордим”, деган аёл.
Жабрланган Л.Р. нинг қўшимча қилишича, Аҳмад пул сўрашидан олдин бундан аввал ўзбекистонлик аёл томонидан алданганини, аёл унинг 9 500 АҚШ доллари пулини олиб, Ўзбекистонга кетиб қолгани айтган.
Шунингдек, Аҳмад уйланиши ҳақидаги гапига ишонтириш учун Л.Р.нинг зайиф нуқтасини топиб, бундан фойдаланиб қолган.
“Ростини айтсам, менинг соғлиқ билан боғлиқ бир муаммойим бор. Аҳмад мени шу ҳолим билан қабул қилди деб ўйлаб, менга уйланишига ишонганман”, деган Л.Р.
Аҳмад эса Л.Р. нинг бу гапларини инкор қилиб, ундан ҳеч нарса олмаганини айтган.
“У менинг шаръий никоҳли аёлим бўлади. Ёлғон гапиряпти, мен ундай инсон эмасман. Мен ундан ҳеч нарса олмаганман, ўзи қарз сифатида берган”, деган Аҳмад.
Л.Р. бу гапларни инкор қилиб, икки кунда қайтараман деб 160 минг АҚШ доллари олганини, бироқ 2 йилдан буён қайтармаётганини, шунингдек, бу пулни топиш учун Туркия банкларидан кредит олганини айтган.
Қолаверса, Аҳмад Л.Р. семиртирувчи дори дея, психотроп дорилар ҳам олиб келиб берган. Аёл бу дорилар ҳақида билиш учун шифокорга олиб борган ва булар қандай дори эканлиги маълум бўлган. Ўзбекистонлик аёл ҳали ҳам пулини ололмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда 23 ёшли йигит ўз синфдошининг 83 ёшли бувисини севиб қолиб, у билан турмуш қуришни режалаштирганди.
Live
Барчаси