Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди

Олам

image

Бугун, 7 май куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида тожиклар ва қирғиз ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

“Маҳаллий вақт билан соат 12:20 лар атрофида Лайлак туманининг Оқ-Босоғо қишлоғи яқинида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Қирғизистон ҳарбийлари давлат чегара чизиғидан 250-300 м узоқликда мамлакат ҳудудида мол ўтлаётган Тожикистон фуқаролари – чўпонларни пайқаб қолган”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Тожикистон фуқаролари чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этиш талабларини эътиборсиз қолдириб, ҳарбий хизматчиларга тош ота бошлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа вақтида Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган. 

“Аммо жароҳат қандай шароитда, қачон ва қаерда олингани номаълум, чунки Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фақат фотосуратни тақдим этишган. Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор”,  дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи охирларида Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегараси бўйича келишиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made