Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг АҚШга кириши учун шарт қўйилди
Олам
−
07 Январь 7001 2 дақиқа
АҚШ Давлат департаменти 25 та янги давлат, жумладан, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари учун виза беришда гаров пули (депозит) талабини жорий қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайтида хабар берилди.
Эндиликда рўйхатга киритилган мамлакатлар фуқаролари АҚШга кириш визасига ариза топширганда 5 минг доллардан 15 минг долларгача миқдорда гаров пули тўлаши керак бўлади. Гаровнинг аниқ суммаси элчихона ёки консулликдаги виза суҳбатида белгиланади.
Жорий йил 21 январдан бошлаб ушбу талаб Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига ҳам татбиқ этилади. Туркманистон фуқаролари учун эса гаров талаби 1 январдан жорий этилган.
Рўйхатга киритилган давлатлар сони 38 тага етди. Уларнинг аксарияти Африка, Жанубий Осиё ва Океания мамлакатлари. Давлат департаменти изоҳига кўра, бундай қарорга ушбу давлатлар фуқаролари томонидан сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари (B-1 ва B-2) бўйича АҚШда қолиш муддати тез-тез бузилгани сабаб бўлган.
Гаров пули фақат АҚШ Молия вазирлигининг расмий pay.gov тўлов тизими орқали, консуллик ходими тақдим этадиган тўғридан тўғри ҳавола орқали қабул қилинади. Давлат департаментига кўра, гаров тўлаш визанинг берилишини кафолатламайди. Гаров пули тўлаб виза олган шахслар АҚШ ҳудудига фақат учта аэропортдан кириб-чиқиши шарт: Бостон шаҳридаги Логан аэропорти, Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропорт ва Вашингтондаги Даллас аэропорти.
Гаров сифатида киритилган маблағ виза амал қилиш муддати тугашидан олдин, АҚШдан чиқиб кетилгач автоматик тарзда қайтарилади. Шунингдек, агар аризачига аэропортда мамлакатга кириш рад этилса, у ҳам гаров пулини қайтариб олиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШга киришни Сурия ва яна бир қатор давлатлар фуқаролари учун тақиқлаганди. Янги чекловлар 2026 йил 1 январдан кучга кирган ва жами 20 та мамлакат ҳамда ҳудудни қамраб олган, шу билан аввалги рўйхат икки баробарга кенгайган.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль