Бош прокуратура тизими ходими ўзини отиб ўлдирди

Олам

image

Кеча, 13 март куни Қирғизистон Бош прокуратураси ҳузуридаги суд ижрочилари хизмати раҳбар ўринбосари Кубаничбек Капалов ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Қайд этилишича, Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига Чон-Ариқ қишлоғи Кожомбердиев кўчасида автомобиль салонида ўқ узилган жасад ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига Ленин тумани Ички ишлар бўлимининг тезкор-тергов гуруҳи зудлик билан етиб борган. Текширув давомида GAC русумли автомобиль салонида 1981 йилда туғилган эркакнинг ўқотар қуролдан жароҳат олган жасади аниқланган. 

Кейинчалик марҳум Бош прокуратура ҳузуридаги суд ижрочилари хизмати раҳбар ўринбосари лавозимида ишлаган Кубаничбек Капалов экани тасдиқланган.

Воқеа жойини кўздан кечириш чоғида милиция ходимлари “Иж-18” маркали 12 калибрли силлиқ стволли милтиқ, 13 та патрон, гильза, иккита мобил телефон, шунингдек, хайрлашув мактуби ва бошқа ашёвий далилларни олиб қўйган.

Суд-тиббий кўрикнинг дастлабки маълумотларига кўра, марҳумнинг кўкрак қисмида ўқ жароҳати аниқланган. Жароҳатларнинг аниқ хусусияти ва даражасини белгилаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак қарз мажбуриятлари сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолат бўйича Қирғизистон Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли зўравонлик билан таҳдид қилиш, шафқатсиз муомала ёки шахс шаънини камситиш, бу эҳтиётсизлик оқибатида жабрланувчининг ўз жонига қасд қилиши ёки уринишига сабаб бўлиши) асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, ҳуқуқ-тартибот органлари воқеанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Алачам туманида эркак дастлаб турмуш ўртоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Қирғизистон отиб ўлдирди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг