Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
14 Ноябрь 7030 1 дақиқа
Бугун, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 16:57 да Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 328 км жанубий-шарқда жойлашган. Эпимарказда сезилиш кучи 4 балл. Магнитудаси 3,7. Чуқурлиги: 10 км. Эпимарказ: Ўш, Қирғиз Республикаси. Координаталари 40,59 даража шимолий кенглик, 73,02 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Қўрғонтепа туманида 2-3 балл, 23 км.
- Хонобод туманида 2-3 балл, 23 км.
- Хўжаобод туманида 2 балл, 33 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 36 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
Барчаси