Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
29 Май 6283 1 дақиқа
Бугун, 29 май куни Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши Тошкент вақти билан 13:15 да юз берган. Магнитудаси 4,8, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 387 км шимолий-шарқда жойлашган. Координаталари: 41,6 даража шимолий кенглик, 73,84 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Хонобод туманида 2 балл, 114 км.
- Қўргонтепа туманида 2 балл, 124 км.
- Пахтаобод туманида 2 балл, 137 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 140 км.
Live
Барчаси