Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС “0” ставкаси жорий этилди

Жамият

image

Ўзбекистонда кеча, 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҚҚС бўйича ноль ставка жорий этилди. Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) реализацияси учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)нинг “ноль” ставкаси жорий этилади;
  • ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади ва уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади;
  • Рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚСни қоплаш (қайтариш) тартиби амал қилади;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига (бундан пахта ва ғалла мустасно) ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кун муддатда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;
  • Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган товарларни айнан битта етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ)ларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.

Бунда юқори хавф даражасига эга ЭҲФ бўйича қуйидагилар назарда тутилади:

  • уларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами ЭҲФлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги;
  • ҚҚС суммаси сотувчи (этказиб берувчи) ёки харидор (буюртмачи) томонидан бюджетга тўлиқ тўлангандан кейин ҳисобга олиниши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электромобилларни зарядлаш станциялари 2028 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг