Ўзбекистонда солиқ тушумлари 63,6 триллион сўмни ташкил этди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, солиқ органлари томонидан биринчи чоракда республика бўйича буджетга 63,6 трлн сўм тушумлар таъминланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп.

Тушумларнинг асосий қисмини фойда солиғи ташкил этиб, ушбу йўналишда 20,4 триллион сўм йиғилди ва ўсиш 43 фоизни ташкил этди. ҚҚС тушумлари 12,5 триллион сўмга етиб, 27 фоизга ошди. Жисмоний шахслар даромад солиғидан 10,7 триллион сўм тушиб, ўсиш 15 фоиз бўлди.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 триллион сўмни (+17%), акциз солиғи 4,6 триллион сўмни (+1%), солиқсиз тушумлар эса 3,3 триллион сўмни (+1%) ташкил этди. Ер солиғи 2,8 триллион сўмга етиб, 34 фоизга ошган бўлса, мол-мулк солиғи 2,3 триллион сўмни (+11%) ташкил этди.

Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тушумлари 0,6 триллион сўмга етиб, 12 фоизга ошди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 82 фоизлик ўсиш билан 0,4 триллион сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС солиқ тушумлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг