Қизил чизиқ босилди: Эрон ҳаво ҳудудини, Исроил эса мактабларини ёпди
Олам
−
08 Июнь 10227 2 дақиқа
Яқин Шарқда кескинлик кескин даражада ошгани сабаб Эрон ўзининг ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпди, Исроил эса хавфсизлик вазияти ёмонлашгани сабабли бутун мамлакат бўйлаб мактабларда дарсларни бекор қилди. Бу ҳақда “Saberin News” хабар берди.
Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти мамлакат ҳаво ҳудуди барча фуқаро рейслари учун тўлиқ ёпилганини маълум қилган. Бу қарор эҳтимолий ҳарбий таҳдидлар ва юқори тайёргарлик ҳолати фонида қабул қилинган.
Шу билан бир вақтда Исроил армияси мамлакат шимолида ракета учирилгани ҳақида хабар берган ва барча снарядлар ҳаво мудофаа тизими томонидан тутилганини билдирган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Исроил расмийлари яқин соатларда вазият янада кескинлашиши мумкинлигини, шунинг учун бутун мамлакат бўйлаб ўқув муассасалари – болалар боғчалари, мактаблар ва ёзги таълим дастурлари тўлиқ тўхтатилганини эълон қилди. Бу камдан-кам учрайдиган кенг кўламли чора бўлиб, хавфсизлик хавфи юқорилигини кўрсатади.
Эрон эса Исроил ҳудудига ракета зарбалари берганини тасдиқлаб, буни “сўнгги огоҳлантириш” деб атаган. Эрон парламенти ва хавфсизлик кенгаши вакиллари Исроилнинг Ливанга қарши ҳаракатларини кескин танқид қилиб, ҳар қандай янги ҳужум янада кучли жавоб билан қайтарилишини билдирган.
Ҳудуддаги бир қатор мамлакатларда юқори даражадаги хавотир эълон қилинган, авиакомпаниялар эса парвоз йўналишларини ўзгартирмоқда. Мутахассислар вазият тез ўзгараётганини ва янги чекловлар жорий этилиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.
Яқин Шарқдаги бу янги кескинлик Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги ўзаро зарбалар алмашинуви фонида бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкинлиги муносабати билан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирганди.
Live
БарчасиМетрода повербанк ёниб кетди
08 Июнь