Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли бўрон дарахтларни синдириб ташлади (видео)

Жамият

image

Кеча, 17 май куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, кучли шамол оқибатида айрим жойларда дарахтларнинг синиши, бир нечта аҳоли хонадонларининг том қисмига қисман зарар етиши ҳолатлари қайд этилган. Шунингдек, тармоқларда Хоразм вилояти Хазорасп туманида батутнинг ағдарилгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат оқибатида жабрланганлар мавжуд эмас. 

Айни вақтда ФВВ ҳамда тегишли хизматлар томонидан ҳудудларда вазият назоратга олинган бўлиб, оқибатларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Фуқаролардан кучли шамол вақтида эҳтиёткор бўлиш, дарахтлар, енгил конструксиялар ҳамда реклама воситалари яқинида тўпланмаслик сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун, 18 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида жуда кучли шамол кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Қорақалпоғистон шамол бўрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг