Қозоғистон чегарасида ҳарбий ва унинг фарзанди ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Наринкўл чегара постида жойлашган хизмат биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Чегара хизмати маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, ёнғин Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тезкор равишда ўчирилган. Бироқ ҳодиса оқибатида чегара хизматининг бир ҳарбий хизматчиси ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлган.

Вазият юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ёнғин келиб чиқишининг аниқ сабаблари, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган-қилинмаганлиги, хизмат биносининг техник ҳолати ва бошқа омиллар бўйича экспертиза тайинланган.

Маҳаллий манбаларга кўра, ёнғин содир бўлган пайтда бинода нечта ходим бўлгани, шунингдек, ёнғин қанчалик тез тарқалганига оид тафсилотлар ҳозирча ошкор қилинмаган. 

Шунингдек, чегара хизмати марҳум ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.

“Уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гонконгда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шаҳардаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик ёнғин фожиаси юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида 13 киши қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, ҳибсга олинган. Терговчиларнинг айтишича, ёнғиннинг бу қадар кучайишига қурилишда қўлланилган паст сифатли материаллар сабаб бўлган. Фожиада 151 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг