Қозоғистон Японияга от гўштини экспорт қилади
Олам
−
10:49 1111 1 дақиқа
Қозоғистоннинг "Zhabyak LLP" ва Япониянинг "Senko Farm" компанияси отлар ва от гўшти маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда “Suptnik Kz” хабар берди.
Қайд этилишича, бу лойиҳани ишлаб чиқиш бир неча йил давом этган. Kazakh Invest таъкидлашича, лойиҳа юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни етказиб беришга ва Япония бозорининг қатъий ветеринария ва санитария талабларига жавоб беришга қаратилган.
“Биз ушбу келишув устида беш йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб бормоқдамиз. Шу вақт ичида биз ишлаб чиқариш жараёнларини мослаштириш, барча зарур рухсатномаларни олиш ва Япония бозори талаб қиладиган сертификатлаштиришга эришиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширдик. Senko билан меморандум имзолаш муҳим босқич бўлиб, Қозоғистон от гўштини дунёнинг энг талабчан бозорларидан бирига олиб чиқиш имконини очади ва маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини тасдиқлайди”, деди LLP компания вакили.
Бу Қозоғистон маҳсулотларининг Япония бозорига босқичма-босқич киришини, шу жумладан сифат, кузатув ва сертификатлаш стандартларига мувофиқлигини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Россиядан чўчқа гўшти импортини оширгани ҳақида хабар берилганди.