Қозоғистонда ДНК туфайли 23 йил олдинги қотиллик фош этилди (видео)

Олам

image

Қозоғистонда 2002 йил 4 октябрда содир этилган қотиллик фош этилди. ДНК текшируви гумонланувчининг шахсини аниқлашга ёрдам берди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Жиноят қурбони Ақмола вилояти Оқкўл шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқаро бўлган. Кўчада бир эркак билан учрашганидан кейин у ҳеч қачон уйига қайтмаган. Эртаси куни унинг оғир жароҳатланган жасади маҳаллий стадион яқинидаги жамоат ҳожатхонасидан топилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида полиция воқеа сабабларини аниқлаган ва эҳтимолий гумонланувчидан биологик материал йиғган. Бироқ барча саъй-ҳаракатларга қарамай, жиноятчининг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган, жиноят узоқ вақт давомида очилмай қолган.

23 йил ўтгач, молекуляр генетик тестдан фойдаланиб, гумонланувчининг ДНКсини аниқлашга имкон берадиган генетик хусусиятлар аниқланди.

Жорий йилнинг 2 октябрь куни полиция 60 ёшли гумонланувчини ваҳший қотилликни содир этишда гумон қилиб ҳибсга олди. Тергов тугагунига қадар у вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда зарурий тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Огайо штатида яшовчи шахсга деярли 50 йил олдин содир этилган қотилликда айблов иши эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қозоғистон ДНК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг