Қозоғистонда маст аёл ИИО ходимини пичоқ билан жароҳатлади (видео)
Олам
−
17 Октябрь 5407 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида маст аёл полициячининг орқа қисмига пичоқ билан урди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Атирау вилояти полиция бошқармаси маълумотларига кўра, бу воқеа 16 октябрь куни соат 20:50 атрофида, кичик тумандаги бинолардан бирида маиший жанжал бўйича қўнғироққа икки нафар туман полицияси ходими етиб борганида содир бўлган.
“Офицерлар жабрланувчиларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммаларига юклатилган вазифалар доирасида ҳаракат қилган. Можаро иштирокчиси бўлган жанжални қўзғатган эркакни кузатиб бориш чоғида хонадонда бўлган эркакнинг маст ҳолатда бўлган рафиқаси ошхона пичоғи билан тўсатдан ходимлардан бирининг орқа қисмига уриб, жароҳат етказган”, дейилади хабарда.
Иккинчи ходим аёлни тўхтатган. Жароҳатланган полиция ходими Атирау вилоят шифохонасига етказилган. Ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ошхона пичоғи олиб қўйилган. Гумонланувчининг хатти-ҳаракатлари ИИО ходимининг бодикамерасига ёзиб олинган. Аёл қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Айни вақтда мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортида эркак пичоқ билан аэропорт ходимини гаровга олганди. Туркисиб туман суди 67 ёшли Машраббек Баратовни 11 йил йилга озодликдан маҳрум қилганди.
Live
Барчаси