Қозоғистонда завод портлади. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
05 Май 3879 1 дақиқа
Бугун, 5 май куни Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск (Оскемен) шаҳридаги “Казцинк” МЧЖ заводида катта портлаш юз берди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, заводлардан бирининг ҳудудида чангни ушлаб қолувчи қурилма портлаб, ундан кейин ёнғин юзага келган ва қисман қулаш содир бўлган. Ҳудудда очиқ ёнғин кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса оқибатида 6 киши жабрланган. Шунингдек, эҳтимолий жабрланганларни қидириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ҳодиса жойига 40 нафар ходим ва 10 та техника жалб этилган. Ёнғин майдони аниқланмоқда.
Ушбу заводда 2023 йилда ҳам ёнғин кузатилган эди. Ўшанда ёнғинда ҳалок бўлган 14 кишининг оилаларига бир миллион тенгедан берилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Адана шаҳри Сариқҳамзали маҳалласида жойлашган чиқиндини қайта ишлаш заводида кучли ёнғин чиққанди.
Live
Барчаси