Қозоғистондан мол гўшти олиб чиқишга чеклов ўрнатилди

Олам

image

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири йирик шохли қорамол гўштини мамлакатдан олиб чиқишни олти ой муддатга чеклаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда ҳужжатга таяниб, “Nur.kz” хабар беради.

Ҳужжатга кўра, янги, совутилган ва музлатилган ҳолдаги йирик шохли қорамол гўштининг ҳар қандай тури бўйича учинчи давлатларга ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш учун миқдорий чекловлар (квоталар) жорий этилади. Умумий квота ҳажми 20 минг тоннани ташкил этади.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва назорат қўмитаси ҳамда Давлат даромадлари қўмитасига буйруқ ижросини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш топширилган.

Ҳужжатга иловада квоталарни тақсимлаш қоидалари келтирилган. Хусусан, эълон gov.kz давлат порталида жойлаштирилиши лозим бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • йирик шохли қорамол гўштини олиб чиқиш учун ажратилган квота ҳажми;
  • ҳар бир экспортёр учун йирик шохли қорамол гўштини олиб чиқиш квотаси миқдори.

Бир шахс учун квота миқдори озуқа майдончасининг қувватига қараб қуйидагича белгиланади:

бўрдоқилаш майдончаси қуввати 5 000 бошдан бошлаб – 1 000 тонна;

  • 10 000 бошдан – 2 000 тонна;
  • 15 000 бошдан – 3 000 тонна;
  • 20 000 бошдан – 4 000 тонна;
  • 50 000 бошдан – 10 000 тонна.

Квота берилган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида амал қилади. Мол гўштини экспорт қилиш бўйича квоталар миқдорини тақсимлаш айрим турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш жараёнида портал орқали автоматик тарзда амалга оширилади.

Ушбу чекловларнинг асосий мақсади мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда мол гўшти нархларини барқарорлаштириш экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг “Zhabyak LLP” ва Япониянинг “Senko Farm” компанияси отлар ва от гўшти маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон экспорт мол гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг