Қозоғистонлик спортчи World Boxing президенти бўлади

Спорт

image

2004 йил Афинадаги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори ва ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини энг кўп ҳимоя қилган қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган World Boxing президентлик сайлови учун мустақил текширув комиссияси томонидан тасдиқланган ягона номзод ҳисобланади. Шу тариқа у бу йил ҳаваскор бокснинг асосий бошқарув органига айланган World Boxing'ни бошқариши кутилмоқда. Бу ҳақда “Тhе Guardian” нашри хабар берди.

Головкиннинг дастлабки президентлик муддати 2027 йилгача давом этади. У ўз манифестида ҳаваскор боксга бўлган ишончни тиклаш, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб спортнинг узоқ муддатли олимпия дастуридаги ўрнини мустаҳкамлашни ваъда қилган.

“Ҳаваскор спортчи сифатида 2004 йил Афинадаги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритдим. Бу медаль нафақат Қозоғистон номидан, балки олимпия боксини белгилаб берувчи ҳалоллик ва тартиб-интизом қадриятлари ифодаси сифатида қадрли. Профессионал сифатида мен ҳалоллигим, ҳурматим ва тоза рақобатга содиқлигим билан танилган бир неча карра бирлашган жаҳон чемпионига айландим”, дейди дейди Головкин.

У бошқарувни мустаҳкамлаш, молиявий шаффофликни таъминлаш, адолатли баҳолаш учун янги технологияларни жорий этиш ва дунёнинг барча минтақаларида эркаклар ҳамда аёллар учун имкониятларни кенгайтиришни мақсад қилганини таъкидлади.

Халқаро олимпияда қўмитаси (ХОҚ) 2021 йил Токио ва 2024 йил Париж Олимпиадаларида бокс мусобақаларини ўзи ташкил қилган эди. Бироқ Париж ўйинларида гендер мувофиқлиги бўйича баҳслар юзага келгани сабабли қўмита 2028 йилгача янги ҳамкор тузилмани танлаши зарурлигини билдирган эди.

2025 йилда Ливерпулда жаҳон чемпионатини ўтказган World Boxing жорий йилнинг февраль ойида ХОҚ томонидан расмий равишда тан олинган эди. Мазкур турнирда эркак ва аёл спортчиларнинг иштироки учун мажбурий жинсий тест жорий этилган бўлиб, ХОҚ ҳам Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси учун ушбу тизимни кўриб чиқаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Геннадий Головкин президентлик сайлови World Boxing

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг