Қозоғистоннинг нефть ва олтини қанча йилга етиши айтилди

Олам

image

Қозоғистонда нефть ҳозирги қазиб олиш суръатини ҳисобга олганда, 50 йилга етади. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Қозоғистон Геология қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қанат Ерубаев Социал-иқтисодий коммуникация марказида ўтган брифингда маълум қилди.

Ерубаевнинг айтишича, Қозоғистон ҳудудида 4 миллиард тоннадан ортиқ нефть мавжуд. Ҳозирги қазиб олиш суръатини ҳисобга олганда, бу ресурс тахминан 50 йилга етади. Олтин эса чегараланган муддатли стратегик металл ҳисобланади ва давлат ҳисобида тахминан 2,3 минг тонна қайд этилган. Ҳозирги қазиб олиш суръати билан бу захиралар тахминан 37 йилга етади.

Канат Ерубаевнинг сўзларига кўра, захираларни ўрганиш доимий олиб борилади, захиралар янгиланади, давлат томонидан ерости бойликлари тадқиқ қилинади. Бу эса мамлакатнинг умумий потенциалини оширадиган янги манбаларни топишга имкон беради. Ресурслар тугашининг аниқ санасини айтиб бўлмайди, чунки қазиб олиш ва захираларни янгилаш жараёни узлуксиз давом этади.

Брифингда газ ва уран бўйича аниқ рақамлар келтирилмаган бўлса-да, Ерубаев мамлакатни ривожлантириш дастури доимий ерости тадқиқотларини ва янги манбаларни излашни назарда тутишини таъкидлаган. Бу эса мамлакатнинг ресурс потенциалини чексиз муддатга узайтиришга имкон беради.

Қанат Ерубаевнинг билдиришича, Геология қўмитаси бошқа давлат органлари билан биргаликда иқтисодиётни янги энергия манбаларига ва мавжуд ресурсларни қайта ишлашга ўтказиш бўйича стратегик дастурлар ишлаб чиқмоқда. 

Қолаверса, нефть, газ ва олтин захиралари камайиши мумкин бўлса ҳам, Қозоғистон янги конларни топиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш технологияларини жорий этиш орқали қазиб олиш ва иқтисодий ривожланишни давом эттира олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон нефти рекорд даражада арзонлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг