Қримда кўп қаватли уй портлади. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 24 март куни Қримнинг Севастополь шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Севастополь губернатори Михаил Развожаев ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса Павел Корчагин кўчасидаги 14-уйда юз берган. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган, яна 8 киши жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Воқеа жойида 179 нафар ходим ва 51 та техника иш олиб борган.

Ҳодиса туфайли 14- ва 20-уй аҳолиси яқинидаги мактаб биносида ташкил қилинган вақтинчалик жойлаштириш пунктига эвакуация қилинган ва кейинчалик яшаш учун тайёрланган пансионатга кўчирилади.

Жабрланганлар учун ёрдам йиғиш айнан нималар кераклиги аниқлаштирилгач, ташкил қилинади. Расмийлар фирибгарлардан огоҳлантириб, номаълум шахсларга пул ўтказмасликни сўраган. 

Воқеа жойида ва вақтинчалик жойлаштириш пунктида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги психологлари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулнинг марказий Фотиҳ туманида иккита тураржой биноси қулаб тушгани хабар қилинганди. Мазкур ҳодисада 1 киши ҳалок бўлиб, жами 10 киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қрим Севастополь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг