Қувайт Эрон кемасига ҳужум қилди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Форс кўрфазида Қувайт томонидан Эрон кемасига ҳужум қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.

Унинг айтишича, Қувайт Форс кўрфазида Эрон кемасига “ноқонуний ҳужум” уюштирган ва тўрт нафар Эрон фуқаросини ҳибсга олган. Ароқчи бу воқеа АҚШнинг Эронга қарши ҳужумлари учун фойдаланилаётган орол яқинида содир бўлганини таъкидлаган.

Эрон ТИВ раҳбари Қувайтдан ушланган Эрон фуқароларини зудлик билан озод қилишни талаб қилган.

Бундан олдин Эрон ҳарбийлари Қувайтга қарашли Бубиён оролига киришга урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг олти нафар аъзоси оролга тушишга ҳаракат қилган.

Шундан сўнг Қувайт ТИВига Эроннинг Қувайтдаги элчиси Муҳаммад Тотонжи чақиртирилиб, унга қатъий норозилик билдирилган.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлаган эди. Бунга жавобан Эрон ракеталар ва дронлар орқали Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарбалар берган. Улар орасида Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ билан музокараларнинг иккинчи босқичини бошлаш учун Вашингтон бешта талабни бажариши шартлигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қувайт Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг