Каннаваро қишки Олимпия машъаласи эстафетасида қатнашди
Спорт
−
24 Декабрь 3280 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италияда бўйлаб ўтказилаётган Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари машъаласининг эстафетасида иштирок этди.
Кеча, 23 декабрь куни хитойлик актёр Жеки Чан Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетаси доирасида Олимпия машъаласини қадимий Помпеи харобалари бўйлаб олиб ўтиб, Италиянинг Непал шаҳрида италиялик футбол юлдузлари Фабио Каннаваро ва Чиро Феррарага топширди. Эстафетанинг тантанали якуни Неаполда бўлиб ўтди. Ҳозирда Олимпия машъаласи эстафетаси Рождество байрами муносабати билан вақтинча тўхтатилди ва жорий йилнинг 26 декабрь куни Лацио минтақасида давом эттирилади.
Умуман олганда, Олимпия машъаласи эстафетаси қарийб 7 500 миль (12 000 километр) масофани босиб ўтади ва Италиянинг барча 110 вилоятини қамраб олган ҳолда, 6 февраль куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган Миланнинг “Сан-Сиро” стадионига етиб бориши режалаштирилган.
Live
Барчаси