Катта кредит олиб, Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик ушланди
3-саҳифа
−
08 Апрель 7873 1 дақиқа
Ўзбекистонда йирик миқдорда кредит маблағларини олиб, уларни қайтармасдан Туркияда яшириниб юрган ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Самарқанд вилоятида туғилган 37 ёшли фуқаро Б.А. аниқланиб, тегишли тартибда қўлга олинган ҳамда қонуний чора кўриш учун Ўзбекистонга қайтарилган.
Ҳозирда Б.А. га нисбатан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона ўзбекистонликларни хорижда бўлган даврида амалдаги қонунларга қатъий риоя этишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган икки фуқаро Туркиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинганди.
Live
Барчаси