Хитой ва Россия кўп қутбли дунё шаклланиши тўғрисида декларация имзолади (видео)

Олам

image

Бугун, 20 май куни Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекинда “Кўп қутбли дунёнинг шаклланиши ва янги типдаги халқаро муносабатлар тўғрисида”ги декларацияни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия етакчиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан икки кунлик расмий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди. Ушбу ташриф икки томонлама алоқалар учун пойдевор ҳисобланган Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 25 йиллигига бағишланган.

Музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари “Кўп қутбли дунёнинг шаклланиши ва янги типдаги халқаро муносабатлар тўғрисида”ги декларацияга имзо чеккан. Улар, шунингдек, “Ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида”ги баёнотни ҳам қабул қилган.

Бундан ташқари, томонлар бир нечта ҳукуматлараро, идоралараро ва тижорат ҳужжатларини қабул қилган. Сўз Россия ва Хитойнинг атом энергетикаси, саноат, савдо, транспорт, қурилиш, таълим, кинематография ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Хитойда Си Цзиньпин билан музокараларни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг