Хитойда эркак бир ҳафта сувости ғорида жон сақлаб, омон қолди

Олам

image

Хитойда ғаввос бир ҳафта давомида сув остидаги ғорда қолиб кетганига қарамай тирик қолди. Бу ҳақда “South China Morning Post” газетаси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 19 июль куни Хунан провинциясидан бўлган 40 ёшли ҳаваскор ғаввос Ванг дўсти билан дарёга шўнғиганидан атиги беш дақиқа ўтиб бедарак йўқолган. Қутқарувчилар дарҳол излаш ишларини бошлаган, бироқ дастлабки уринишлар натижасиз тугаган.

Нашрнинг қайд этишича, дарё чуқурлиги бир неча ўн метрни ташкил қилади, унинг тагида эса мураккаб сувости ғорлар тизими мавжуд бўлиб, унга кириш жойи 9 метр чуқурликда жойлашган. Ванг тасодифан шу ғорга тушиб қолган ва у ерда “ҳаво тўпланган бўшлиқ”ни топган. Бу табиий ҳаво “чўнтаги”, гарчи ғаввос сув остида 9 метр чуқурликда бўлса ҳам, унга нафас олиш имконини берган. Вангнинг айтишича, у ғорга тушиб қолганидан сўнг “бутунлай вақт ҳисобини йўқотган” ва омон қолиш учун хом балиқ еган.

Навбатдаги қидирув амалиёти вақтида Ванг сувостида ҳаракатланаётган қутқарувчиларни кўриб қолган. Унинг кислород балонида атиги 4 фоиз ҳаво қолган эди. Шунда у ҳаво бўшлиғидан чиқиб, қайтаётган ғаввосларга чироқ билан сигнал берган.

Ванг қутқарилган пайтда унинг аҳволи яхши бўлган. У ҳатто ўз оёғи билан тез ёрдам машинасигача борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ғаввос сувости ғори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг