Хитойдан 200 млн йиллик динозавр излари топилди

Олам

image

Хитойдаги Сичуань провинциясида палеонтологлар 200 миллион йиллик динозавр изларини топди. Бу ҳақда “Global Times” хабар берди.

Тадқиқотчилар қоя деворида 20 дан ортиқ динозавр изларини кўрган, уларнинг ҳақиқийлиги Хитой Геология фанлари университети доценти Син Лида бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан тасдиқланган. 

Топилмалар орасида турли ўлчамдаги теропод излари – йиртқич динозаврлар қолдирган излар ҳамда инсон қўлига ўхшаш хиротерий типидаги излар бор.

Бундай излар дастлабки архозавр-рептилиялар томонидан қолдирилгани айтилади. Олимларнинг айтишича, камида тўртта қатламда излар сақланиб қолган. Бу эса динозаврлар ушбу ҳудудда узоқ вақт давомида яшаганини англатади.

Топилган излар ёнидан ёғоч қолдиқлари, қулаб тушган дарахт таналари аниқланган. Бу топилмалар 200 миллион йил аввалги экотизим ҳақида янада батафсил тасаввур беришга кўмаклашади.

Сичуань провинциясидаги Динозаврлар музейи тадқиқотчиси Тсян Шаннинг таъкидлашича, қоя деворида топилган излар Хитойда динозаврларнинг дастлабки эволюция тарихини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар птерозаврнинг янги турини аниқлаганди. Ушбу қанотли судралувчи динозаврлар билан бир даврда яшаган ва тахминан 209 миллион йил аввал ҳаёт кечирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Сичуань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг