Хоккей бўйича аёллар ўртасидаги Олимпия турнирининг финалчилари аниқланди

Спорт

image

Кеча, 16 февраль куни Миланда давом этаётган қишки Олимпия ўйинлари доирасидаги аёллар хоккей турнирининг ярим финал ўйинлари якунланди. Финалчилар ҳамда бронза медали учун курашадиган жамоалар номи аниқ бўлди.

Ярим финал ўйинлари якунига кўра, АҚШ аёллар хоккей терма жамоаси ва Канада аёллар хоккей терма жамоаси олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Швеция ҳамда Швейцария  терма жамоалари эса бронза медали учун ўзаро тўқнаш келади.

Ярим финал баҳсларида АҚШ жамоаси Швецияни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Канада эса Швейцарияни 2:1 ҳисобида енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, учинчи ўрин учун баҳс ҳамда финал учрашуви жорий йилнинг 19 февраль кунига режалаштирилган.

2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 22 февраль кунига қадар давом этади. Мусобақаларда спортчилар жами 116 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ хоккей Олимпия ўйинлари Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг