Олимпиаданинг ўнинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтинги қандай?
Спорт
−
10:33 939 2 дақиқа
Кеча, 16 февраль куни Италияда 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари доирасида расмий 10-расмий мусобақа куни бўлиб ўтди. Спортчилар олтита спорт турлари (биатлон, тоғ чанғиси, конькида учиш, кросс чанғиси, чанғидан сакраш, скелетон, сноуборд ва эркин услубдаги чанғи спорти) бўйича олтита медаллар учун кураш олиб борди.
Кун якунларига кўра, Норвегия жамоаси жами 28 та медаль (12 та олтин, 7 та кумуш ва 9 та бронза) билан медаллар жамғариш бўйича етакчиликни сақлаб қолди. Италия жамоаси ҳам 23 та медаль (8 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза) билан иккинчи ўринни эгаллади. АҚШ жамоаси эса 19 та медаль (6 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза) билан кучли учликка якун ясади.
Медаллар жамғариш бўйича ТОП-10 талик қуйидагича:
- Норвегия – 12 олтин, 7 кумуш, 9 бронза;
- Италия – 8 олтин, 4 кумуш, 11 бронза;
- АҚШ – 6 олтин, 8 кумуш, 5 бронза;
- Нидерландия – 6 олтин, 5 кумуш, 1 бронза;
- Австрия – 5 олтин, 7 кумуш, 3 бронза;
- Швеция – 5 олтин, 5 кумуш, 1 бронза;
- Швейцария – 5 олтин, 2 кумуш, 3 бронза;
- Германия – 4 олтин, 7 кумуш, 6 бронза;
- Франция – 4 олтин, 7 кумуш, 4 бронза;
- Япония – 4 олтин, 5 кумуш 9 бронза.
Кечаги, 16 февраль кунги мусобақалар доирасида ўзбекистонлик спортчи Медет Назаров Милан-Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғисининг слалом дастуридаги баҳсларда иштирок этди. Назаров дастлабки чиқишда 1:07,51 қайд этди. Бу орқали Медет маррага етиб келганида, 33-поғонага жойлашди. Якунда эса 35-ўриндан жой олди. Иккинчи стартда Назаров айрим сабабларга кўра, иштирок этмади ва умумий рейтингдан жой ололмади ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Шунингдек, кун доирасида ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог 500 метр масофада кечган саралаш босқичида стартга чиқди ва рақибларининг қоидабузарлиги эвазига квалификациядан муваффақиятли ўтди. Энди у эртага, 18 февраль куни медаллар учун баҳс олиб боради.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль