Хоразмда икки қиз ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қиз кўп қаватли уй томидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Маълум қилинишича, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 7 июль куни соат 08:15 да шаҳарнинг Нурли ҳаёт кўчасида жойлашган 7 қаватли уйнинг томидан 2 фуқаро ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ўтказилган текширувда ўз жонига қасд қилган қизлар – 2009 йилда туғилган вояга етмаган Д.С. ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган С.Б. экани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Урганч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг