Хорватия пойтахтида 16 қаватли бино ёниб кул бўлди

Олам

image

Хорватия пойтахти саналмиш Загреб шаҳрида 16 қаватли бино ёниб кетди. Бу ҳақда “Index” хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида бир нечта вазирликларнинг архивлари ёниб кетган.

ОАВ маълумотига кўра, ёнғинни ўчиришга 93 нафар ўт ўчирувчи ва 30 та техника жалб қилинган. Ёнғин “Вжесник” деб номланувчи осмонўпар бинода содир бўлган. АҚШдаги Lever House офиси биноси намунасида қурилган, норасмий равишда “Шоколад минораси” деб ҳам аталадиган бино ёнғин содир бўлган вақтда деярли бўш бўлган. Ёнғин кеча, 18 ноябрь куни тушдан кейин ўчирилган, дея хабар тарқатилган, аммо металл ва бетон конструкциялар ҳали ҳам тутаётган эди. Расмийларга кўра, ёнғин сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Хорватиянинг Ҳудудий режалаштириш, қурилиш ҳамда давлат мулки вазири Бранко Бачич “Вжесник” осмонўпар биносидаги ёнғин жойига шахсан ўзи борган. У ОАВга берган баёнотида бинода содир бўлган воқеалар тафсилотларини айтиб берган ва ёнғин айрим давлат вазирликлари архивларига етиб борганини тасдиқлаган. Шунингдек, бинонинг кўплаб қаватлари бўш турганини қайд этган. 

“Бинонинг бир қисмида Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги ёки Солиқ бошқармасининг архиви жойлашган эди. Кўплаб қаватлар бўш эди, уларда ҳеч нарса йўқ эди”, деган Бачич.

Унинг таъкидлашича, Хорватия Республикаси беш юридик шахс билан бирга ушбу бинонинг эгаси ҳисобланади.

ОАВнинг ёзишича, бино яқин вақт ичида қайта тамирланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда “Iberotel Crown Empress” номли сайёҳлик круиз лайнерида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Загреб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг