Ким Чен Ин ва Си Цзиньпин муҳим масалада келишиб олди (видео)
Олам
−
09 Июнь 4639 2 дақиқа
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Хитой Халқ Раиси Си Цзиньпин Хитой–КХДР муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда Шимолий Корея расмий давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин Шимолий Кореяда ташриф билан бўлиб турган Си Цзиньпин шарафига расмий қабул ташкил қилган.
Ким Чен Ин нутқида Пхеньян Пекин билан муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканини тасдиқлаган ва икки давлат ўртасидаги “социалистик давлатлар ўртасидаги стратегик намунавий муносабатларни” янада мустаҳкамлаш ниятини билдирган.
Унинг айтишича, ўтказилган музокараларда икки мамлакат халқлари фаровонлиги учун социализм йўлида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган умумий ирода яна бир бор тасдиқланган.
Си Цзиньпин эса Шимолий Кореяга илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўзаро тушунчага эришилганини айтган.
Хабар қилинишича, томонлар КХДР ва Хитой ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 65 йиллиги муносабати билан икки давлатда тантанали тадбирлар ўтказишга келишиб олган. Шунингдек, юқори даражадаги сиёсий алоқаларни кучайтириш, иқтисодий ва маданий соҳаларда алмашинувни кенгайтириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий масалалар, суверенитетни ҳимоя қилиш, хавфсизлик ва ривожланиш манфаатлари юзасидан фикр алмашган. Глобал сиёсий вазият мураккаблиги фонида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпиннинг КХДРга ушбу ташрифи сўнгги етти йилдаги биринчи давлат ташрифи бўлиб, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги энг муҳим дипломатик воқеалардан бири сифатида баҳоланган эди.
Live
Барчаси