Кореяда завод ёнишидан ўзбекистонликлар жабрландими?

Жамият

image

Аввалроқ, Жанубий Корея Республикасининг Тежон шаҳридаги автоқисмлар ишлаб чиқариш заводида йирик ёнғин содир бўлган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг доимий назоратида бўлиб, Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхона орқали тегишли идоралар билан яқин ҳамкорликда ишлар давом эттирилмоқда.

Зарурат юзага келган тақдирда, фуқаролар мамлакатнинг Корея Республикасидаги элчихонасига тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин:

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси:

  • +82 10 3213 4505
  • +82 10 2909 4334

Эслатиб ўтамиз, ёнғин бошланган вақтда заводда 170 нафар ишчи бўлган. Жабрланганларнинг кўпчилиги, жумладан, оғир жароҳат олган 24 киши заҳарли газдан нафас олган ёки бинодан йиқилиб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жанубий Корея Тежон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг