Куба Президенти АҚШ билан мулоқотга тайёрлигини билдирди

Олам

image

Куба Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес америкалик конгрессменлар билан музокаралар ўтказиб, АҚШ билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“АҚШ конгрессменлари Прамила Жаяпал ва Жонатан Жексонни қабул қила туриб, мен қамал (блокада) туфайли етказилган жиноий зарарни, хусусан, АҚШнинг амалдаги маъмурияти томонидан жорий этилган энергетика эмбаргоси оқибатларини ва уларнинг янада агрессив ҳаракатлар ҳақидаги таҳдидларини қораладим”, дейди Бермудес.

У шунингдек, АҚШ билан мулоқот қилишга розилигини билдирган.

“Мен ҳукуматимиз жиддий ва масъулиятли икки томонлама мулоқотга ҳамда мавжуд келишмовчиликларга ечим излашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладим”, дейди Куба раҳбари.

Бундан олдин Кубанинг БМТдаги доимий вакили Эрнесто Соберон Гусман мамлакат АҚШни “тинчлантириш” учун Президентни лавозимидан четлатиш ва сиёсий тузумни ўзгартиришни кўриб чиқмаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Куба ҳукумати АҚШ босими билан “инсонпарварлик ва халқаро бағрикенглик” сиёсати доирасида 2 010 нафар маҳбусни озод қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Куба Мигель Диас-Канель Бермудес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг