Ламин Ямаль Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди
Спорт
−
10 Январь 705 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Ламин Ямаль Ла Лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Ла Лига расмий сайти маълум қилди.
Ямаль ушбу совринни қўлга киритишда “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. 18 ёшли ҳужумчи кетма-кет икки ой давомида бу унвонга муносиб деб топилди.
Декабрь ойида Ламин “Барселона” сафида лига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди.
Ҳозирда у жамоаси билан Испания Суперкубоги финали олдидан Саудия Арабистонида тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида 49 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.