Лапорта расман истеъфога чиқди

Спорт

image

Бугун, 9 февраль куни “Барселона” президенти Жоан Лапорта ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Лапорта бўлажак президентлик сайлови кампаниясига эътибор қаратиш мақсадида бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган бошқарув кенгаши йиғилишида истеъфога чиқишини маълум қилган. У билан бирга унинг сайлов рўйхатига кирган бир қатор бошқарув аъзолари, жумладан, Елена Форт ва Жоан Солер ҳам лавозимларини тарк этган.

Маълумот учун, “Барселона” президенти сайлови жорий йилнинг 15 март кунига белгиланган. Клуб низомига кўра, амалдаги президент овоз бериш олдидан белгиланган давр мобайнида ўз ваколатларини тўхтатиб туриши шарт.

Номзодлар февраль ойи давомида ўз сайлов дастурларини тақдим этади. Янги президент 15 март куни клуб аъзолари иштирокида ўтказиладиган сайлов орқали аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо “Барселона” Жоан Лапорта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг