“Ливерпуль” италиялик ҳимоячи учун таклиф тайёрламоқда

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Италия терма жамоаси ва “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олишни устувор вазифа деб ҳисобламоқда. Клуб Бастони учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар беради.

26 ёшли футболчи дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. “Ливерпуль” Бастонини ўз таркибига қўшиш орқали Премьер-лигада мустаҳкам ҳимоя қуришни мақсад қилган. Бастони, айниқса, мавсум охирида эркин агент бўладиган Ибраима Конатенинг ўрнини тўлдириш ва Виржил ван Дейкнинг узоқ муддатли режалари учун идеал номзод ҳисобланади.

Манбага кўра, Бастони учун бошқа йирик клублар, жумладан, “Бавария” ва “Реал Мадрид” томони ҳам қизиқиш билдирган. Шунингдек, “Челси” ҳам италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган жамоалар орасида бор.

“Ливерпуль” унга қизиқарли лойиҳа, мунтазам ўйин ва аниқ режа тақдим этишга тайёр. Футболчининг Англияга кўчиб ўтиши унинг фаолиятида янги босқич бўлиши, юқори савиядаги мусобақаларда иштирок этиш ва дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнаш имконини беради. Клуб яқин ойларда расмий футболчи учун Италия клубига расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда Алессандро Бастони “transfermarket” порталида  80 млн еврога баҳоланган ва айни дамдаги энг қиммат ҳимоячилардан бири бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” “Интер” Алессандро Бастони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг