Лукаку Бельгия терма жамоасини тарк этди
Спорт
−
25 Март 840 1 дақиқа
Италиянинг “Наполи” жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоаси лагерини тарк этди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Хабарларга кўра, 32 ёшли футболчи жисмоний ҳолатини яхшилаш ва тикланиш учун машғулотларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунинг учун Лукаку миллий жамоа билан АҚШда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларида иштирок этмайди.
Ушбу халқаро танаффусда Бельгия терма жамоаси АҚШ ва Мексика жамоалари билан учрашади. Ўйинлар жорий йилнинг 28 март ва 1 апрель кунларига режалаштирилган.
Жорий мавсумда бельгиялик футболчи “Наполи” сафида барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. У 2025 йилнинг 14 август куни “Олимпиакос”га қарши ўртоқлик ўйинда (2:1) олган жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.
Live
Барчаси