Макрон истеъфо берган бош вазирни лавозимига қайта тайинлади

Олам

image

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Франция бош вазири лавозимидан истеъфога чиққан Себастьен Лекорню кеча, 10 октябрь куни кечқурун Президент Эммануэль Макрон томонидан ушбу лавозимга қайта тайинланди. Бу ҳақда Елисей саройи хабар берди.


“Мен ўз бурчимни ҳис қилган ҳолда, Республика Президенти менга юклатган вазифани қабул қиламан: Франция йил охиригача бюджет қабул қилиши ва ватандошларимизнинг кундалик муаммоларига жавоб бериш учун қўлимдан келган барча ишни қилишим лозим”, деб ёзди Лекорню Бош вазир лавозимига қайта тайинланганидан сўнг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг қўшимча қилишича, французларни ғазаблантирадиган сиёсий инқирозни ва Франциянинг обрўси ҳамда манфаатларига путур етказадиган беқарорликни тугатиш керак.

Шундай қилиб Макрон сўнгги икки йил ичида 6-марта янги Бош вазир тайинлашга мажбур бўлди. 2024 йил январда Элизабет Борн бош вазир лавозимидан кетгач, ҳукумат раҳбари бўлган Габриэль Атталь шу йили июль ойида истеъфога чиқди. 2024 йил сентябрь-декабрь ойларида Мишель Барнье Франция бош вазири бўлди. Декабрда Франция Президенти Эммануэль Макрон марказчи “Демократик ҳаракат” (MoDem) партияси етакчиси Франсуа Байруни мамлакат Бош вазири лавозимига тайинлади. Ўтган ойда Лекорню ҳукумати ишончсизлик вотуми билан юзма-юз келган Франсуа Байрудан сўнг бош вазир лавозимини эгаллаганди. Бироқ у ҳам узоққа бормади ва 27 кун ўтиб, истеъфога чиқди.

Маълумот учун, 39 ёшли Себастьен Лекорню Франциянинг собиқ мудофаа вазири ва Эммануэль Макроннинг иттифоқчиси ҳисобланади. У биринчи марта жорий йил 9 сентябрь куни бош вазир этиб тайинланган. Лекорню Макрон сўнгги икки йил ичида тасдиқлаган ҳукуматнинг бешинчи раҳбари ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо Макрон лавозим бош вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг