Макрондан қўрққан Лукашенко Путин билан “эркакчасига” гаплашишни таклиф қилди (видео)

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқоти чоғида унга Россия Президенти Владимир Путин билан боғланиб, учрашув ташкил этиш ва Украина можаросини тугатиш масаласини “эркакчасига муҳокама қилиш”ни таклиф қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “БелТа” хабар берди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, Макрон бундай учрашув эҳтимолини рад этмаган, бироқ аввал Европадаги ҳамкорлари билан маслаҳатлашиши кераклигини айтган.

Шунда Беларусь раҳбари Франция Президентини ташаббусни ўз қўлига олишга чақирган.

“Сиз тажрибали сиёсатчисиз. Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер – янги сиёсатчилар. Италияда эса умуман аёл ҳукумат раҳбари”, деган Лукашенко.

У, шунингдек, Италия Бош вазири Жоржа Мелони аёл киши бўлгани учун уни бу масалага аралаштирмаслик кераклигини айтган.

“Аёл кишига шундай масъулиятни юкламоқчимисиз? Сиз оқсоқолсиз, ҳаракатни бошланг. Бугун Европадаги асосий сиёсий арбоблардан бири сизсиз”, деган у Макронга.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко ва Макрон 24 май куни Париж ташаббуси билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат давомида минтақавий муаммолар, Беларуснинг Европа Иттифоқи ва Франция билан муносабатлари муҳокама қилинган.

Франция ОАВларига кўра, Макрон суҳбат чоғида Беларуснинг Украина можаросига жалб қилинмаслиги ва Минск ҳамда Брюссель ўртасидаги алоқаларни яхшилаш бўйича қадамлар ташланиши зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Эммануэль Макрон Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг