Малайзияда ўзбекистонлик қизлар шаҳвоний эксплуатация қилинди (видео)

3-саҳифа

image

Малайзияда ўзбекистонлик қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида одам савдоси жиноятини содир этиб келаётган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

1971 йилда Тожикистон Республикаси туғилган аёл мазкур уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб, ўзининг Ўзбекистонда яшовчи жиноий шериклари орқали Telegram’да “Куала-Лумпур шаҳридаги ресторанга янги ходимларни ишга оламиз” сарлавҳаси остида эълон жойлаган.

Уларга мурожаат қилган шахслар билан гуруҳнинг Тошкентдаги аъзолари учрашиб, турли хил ёлғон ваъдалар билан Куала Лумпурга жўнатиш билан шуғулланиб келган.

Тезкор давомида Тожикистон фуқароси бўлган аёл қўл остига ишлаш учун келган қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган бўлса, турли лавозимларда ишлаган йигитларни олдиндан ваъда қилинган 500 АҚШ доллар миқдордаги ойлик маош, бепул тураржой, 4 маҳал озиқ-овқат билан таъминламаган. Ишчи визаларни расмийлаштирмасдан, иш ҳаққини бермасдан фуқаролик паспортларини олиб, мажбурий меҳнат билан шуғуллантириб келган.

Айни вақтга қадар ушбу жиноий гуруҳдан жабр кўрган 8 нафар шахслар аниқланиб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд аэропортида Туркия давлатига фоҳишалик мақсадида кетаётган 2 нафар аёл ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси шаҳвоний эксплуатация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг