4 нафар аёлни фоҳишалик учун сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида 4 нафар аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юборишга уринган 32 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли аёл моддий-ижтимой аҳволи оғир бўлган 1978, 1989, 1994 йилларда туғилган самарқандлик аёлларни топиб, Россия давлатида иш борлигини, жўнаб кетиш харажатларини ўзи тўлиқ қоплашини айтиб, ишончига кирган. Бироқ, у россиялик Аня исмли қиз билан келишиб, ўз ватандошларини фаҳш мақсадларда сотиб, ҳар бири учун ваъда қилинган 400 рублни қўлга киритишни кўзлаган. Ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Тошкент халқаро аэропортида алдов қурбонига айланган аёллар тўхтатиб қолинган. Гумонланувчи эса далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар фуқарони фоҳишаликка олиб кетаётган 27 ёшли аёл ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик одам савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг