Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Жамият

image
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг бугун, 17 июндаги йиғилишида маълум қилинди.

Регулятор берган маълумотларга кўра, 2026 йил май ойида умумий инфляция йиллик 5,5 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайган. Умумий инфляция 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш прогнози эса 7–7,5 фоиз даражасида сақлаб қолинган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойидан энергия ресурслари тарифларининг оширилиши инфляцияга қисқа муддатли таъсирга эга бўлади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати эса инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.

Ахборотда айтилишича, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 29 июль кунига белгиланган.

Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк асосий ставка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг