Марселонинг ўғли “Реал” билан профессионал шартнома имзолади

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марселонинг 16 ёшли ўғли Энцо Алвес клуб билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолади. Бу ҳақда “yahoo” хабар берди.

Манбага кўра, шартнома тафсилотлари ошкор этилмаган, бироқ Энцо “қироллик клуби” академияси тарбияланувчиси бўлгани сабабли келишув узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши кутилмоқда.

Ёш бўлишига қарамай, Энцо Алвес ҳозирда “Реал Мадрид”нинг U-18 жамоаси сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у учта учрашувда майдонга тушган.

Маълумот учун, Энцонинг отаси Марсело 2007-2022 йиллар давомида “Реал Мадрид” клуби шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида жами 546 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол ва 104 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Ҳозирда “Реал Мадрид” Испания Ла Лигаси 21-туридан сўнг  51 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам “Барселона”дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Марсело Реал Мадрид шартнома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг