Масс-медиа фонди раҳбари Администрацияга ўтди
Жамият
−
03 Февраль 3704 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзвекистон Президентининг матбуот котиби маълум қилди.
Маълумот учун, Акрамжон Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, Вена (Австрия) ва Гент университетларида (Бельгия) таҳсил олган. 2021 йилдан 2022 йилгача Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциациясининг (EUROUZ) Тошкентдаги лойиҳа офиси раҳбари вазифасини бажарувчиси, 2024 йилгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси